Танзила Нарбаева Император Нарухито ва Япония Бош вазири Синдзо Aбэ билан учрашди

12:25 24 Октябр 2019 Жамият
633 0

Aввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси бошчилигидаги делегация Японияда расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Япониянинг янги Императори Нарухитонинг тахтга ўтириши тантанали маросимида Ўзбекистон делегацияси раҳбари уни тахтга ўтиргани билан табриклади. Томонлар Ўзбекистон-Япония стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш истагини билдирдилар.

Шунингдек, ушбу тадбир доирасида  Сенат Раиси Танзила Нарбаеванинг Япония Бош вазири Синдзо Aбэ билан ҳам учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланаётгани, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга ташрифи олдидан ўзаро қизиқиш тобора ортиб бораётгани таъкидланди.
Сенат Раисининг Японияга ташрифи давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?