Танловнинг фарғоналик ғолибига таҳририят совғаси тантанали равишда топширилди

20:11 20 Март 2021 Жамият
414 0

«Халқ сўзи» газетаси томонидан хотин-қизлар мавзусида ёзилган энг яхши мақола мавзусида ўтказилган ижодий танловнинг Фарғона вилояти бўйича ғолиби, журналист Севара Алижоновага ғолиблик дипломи ва таҳририят совғаси тантанали равишда топширилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими томонидан ижодкорлар учун ташкил этилган Наврўз байрамига бағишланган тантанали тадбирда танлов ғолиби вилоят ҳокимлиги масъуллари, вилоятдаги ижодий уюшмалар раҳбарлари иштирокида тақдирланди.

Севара Алижоновага ғолиблик дипломи ва таҳририят совғасини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Энахон Сиддиқова топширди.

Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?