Танишининг суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

08:03 05 Апрель 2021 Жамият
744 0

2021 йил 2 апрель куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга, А. исмли шахс ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳар Тараққиёт кўчасида яшовчи, 1993 йилда туғилган таниши Ф.В., унинг расмларини интернет тармоғи орқали тарқатиб шарманда қилиш билан қўрқитиб, ушбу суратларни тарқатмаслиги эвазига 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан талаб қилиб келаётганини билдирган.

Аризага асосан, 2021 йил 2 апрель куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Ф.В. ариза муаллифидан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер