Тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

17:56 02 Январь 2024 Жамият
504 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган К.Н. фуқаро А.А.га 20 қути тамаки маҳсулотини 290 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг бошқарувидаги “Nexia” русумли автотранспорт воситасида ўтказиш мақсадида олиб келинган 34 турдаги ҳеч қандай ҳужжатсиз 4 171 қути тамаки маҳсулоти мавжудлиги аниқланиб, жами 51,4 млн сўмлик маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер