Таълим ва соғлиқни сақлашга қанча маблағ йўналтирилмоқда?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида дастлаб 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2023 йил тўққиз ойи якуни бўйича бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, ўтган даврда аҳолининг ҳаёт даражасини янада юксалтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилган. Хусусан, бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида тасдиқланган чора-тадбирлар доирасида 5,9 млн. нафар 18-40 ёшли аҳоли профилактик тиббий кўриклардан ўтказилган. Касалликлари мавжуд аҳолининг 1,4 млн. нафари амбулатор шароитда, 41 минг нафари эса стационар шароитда соғломлаштирилган.
Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ишларини давом эттириш мақсадида эса Тошкент шаҳридаги стационар муассасаларда беморларни ётқизиш, тиббий статистик шаклни электрон тўлдириш ҳамда давлат тиббий суғуртаси жамғармасига маълумотларни узатиш имконияти яратилди.
Муҳокамалар давомида фракция аъзолари Давлат дастури асосида амалга оширилган кенг кўламли ишларни эътироф этиш билан бирга, айрим масалалар юзасидан ҳукумат аъзоларини саволларга тутишди. Дастур доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда сусткашликка йўл қўймаслик зарурлигини қайд этдилар.
Йиғилишда «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.
Мазкур қонун лойиҳаси мамлакатда макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга, ҳудудий бошқарув органларининг бюджетни ишлаб чиқиш, маблағларни тасарруф этишдаги роли ва мустақиллигини оширишга катта эътибор қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётининг тармоқларини ислоҳ қилиш доирасида молиявий маълумотларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, бюджет жараёни очиқлигини таъминлаш, солиқ юкини камайтиришнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
Депутатларнинг фикрича, лойиҳада ижтимоий соҳага, хусусан таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига катта эътибор қаратилган. Бу ушбу тизимда ислоҳотларни амалга ошириш, сифатли таълимни таъминлаш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга имкон яратади.
Қизғин баҳс-мунозаралар чоғида депутатлар ушбу маблағларни тизимли ва мақсадли ҳамда ўз вақтида сарфланишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини қайд этдилар. Шу билан бирга, тиббиёт соҳасига ажратилаётган маблағларни сарфлашда республиканинг чекка, бориш қийин бўлган ҳар бир қишлоқ ҳудудида аҳоли сонидан қатъи назар алоҳида тиббиёт муассасаси фаолиятини ташкил қилиш ишларини якунлаш лозимлигини таъкидладилар.
Йиғилишда депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан берилган таклифлар эътиборга олингани ҳисобга олиб, уни биринчи ўқишда қўллаб-қувватладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болливуд юлдузи Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетилди
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
- Бир хум тилла топиб олинди. Ушбу хазинада Ғарбий Рим империяси императорининг суратлари туширилган 141 дона олтин танга бор
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг