Таълим тизими умуммиллий ҳаракатга айланди

Illyustrativ foto
Кеча Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Барқарор ривожланиш маркази, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида учрашув ташкил этилди.
Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда талабалар қатнашган ушбу тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ва бўлажак референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ижроси ҳақида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, янгиланаётган Конституцияда узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ёки нодавлат таълим ташкилоти эканлигидан қатъи назар, давлат томонидан уларнинг ривожи таъминланади. Бундан ташқари, давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди. Умумий ўрта таълим эса мажбурий этиб белгиланиши ёшларнинг таълим олишлари муҳимлигини кўрсатади.
Айтиш керакки, алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланиши, уларнинг жамиятда тўлақонли аъзо сифатида вояга етишига хизмат қилади ва Барқарор ривожланиш мақсадларининг “Ҳеч кимни ортда қолдирмаслик” принципига мувофиқдир.
Бундан ташқари, олий таълим тизимида ҳам туб ислоҳотлар олиб бориляпти. Билим даргоҳларининг қиёфаси ўзгариб, моддий-техника базаси яхшиланяпти, илмий ишланмаларни молиялаштириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш кучайтирилмоқда. Профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошлари ҳам ошиб боряпти. Давлат-хусусий шериклик тамойили асосида нодавлат олий таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди. Aҳоли фикрини ўрганган ҳолда сиртқи ва кечки таълим шакллари қайта тикланди, қабул квоталари йилдан-йилга ошириляпти.
Янги таҳрирдаги Конституциянинг муҳим жиҳатларидан бири шуки, “Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли” нормасининг киритилиши олий таълим муассасаларида давлат грант ўринлари йўқолмаслигини таъминлашга хизмат қилади. Асосийси, бунинг барчаси таълим тизими умуммиллий ҳаракатга айланганини яққол акс эттиради.
Тадбирда таълим соҳасига оид бошқа янгиликлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг