Таълим муассасалари янги ўқув йилига тайёрми?

10:01 29 Август 2022 Жамият
294 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Н.Юсупов ва Т.Аҳмадалиевнинг Андижон вилоятидаги сайловчилар билан учрашуви ғоят самимий руҳда ўтди.

Халқ вакиллари сайловчиларни энг улуғ, энг азиз байрам —мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги билан табриклаб, истиқлол йилларида айниқса, сўнгги беш-олти йилда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилаш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталди.

Шунингдек, мутасадди ташкилот вакиллари билан ҳудудлардаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Қонун ижодкорлиги янгиликлари, жумладан, айни вақтда Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишга тайёрланаётган “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

Мазкур учрашувлар чоғида депутатлар бир қатор таълим муассасаларида ҳам бўлиб, таълим муассасасининг 2022/2023 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, ўқувчиларни синф хоналари ва бошқа зарурий ашёлар билан таъминлаш бўйича қилинган ишлар билан танишди.

Шу билан бирга, “Устозлар миллий форуми”да иштирок этиб, йиғилганларга мамлакатимизда янги қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берди.



Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер