Таълим муассасалари ошхоналарида кислородли коктейллар сотиш мумкин эмас — ССВ

00:20 02 Сентябр 2022 Жамият
587 0

Фото: Архив сурат

«Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»га кўра, кунлик овқатланиш рациони намунавий таомномага мос келиши шарт.

Истисно ҳолатларда бир маҳсулот, таом ва пишириқ маҳсулотлари мазкур санитария қоидаларига мувофиқ, озиқ-овқат маҳсулотларининг алмаштириш жадвалига мос келган ҳолларда, иккинчи маҳсулот билан алмаштирилиши мумкин.

Инфекцион ва оммавий ноинфекцион касалликлар (заҳарланиш) пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш учун ҳамда соғлом овқатланиш принципларига асосан, санитария қоидалари билан тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотларидан таомлар, пишириқлар тайёрлаш ва улардан истеъмол учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Таълим муассасалари ошхоналарида озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёсини қабул қилиш уларнинг сифати ҳамда хавфсизлигини, шунингдек, тегишли ҳужжатлари (озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги гувоҳномаси, ветеринария-санитария экспертизаси ҳужжатлари, озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрловчи, етказиб берувчи, уларнинг манбасини тасдиқловчи ҳужжатлар, гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатлари, декларация) мавжуд бўлган ҳолдагина амалга оширилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш иссиқ ишлов бериш талаб қилмайдиган хом ашё ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини алоҳида ажратилган махсус транспортда амалга оширилади.

Ҳар хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун битта транспорт воситасидан фойдаланганда, рейслар орасида транспортни дезинфекция воситаларини қўллаган ҳолда, санитария тозалаш ишлари ўтказиб борилиши шарт.

Таълим муассасасининг ўқув-тажриба томорқасида ва боғ участкаларида, иссиқхоналарида етиштирилган ўсимлик маҳсулотларидан уларнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи лаборатория-инструментал текширув натижалари мавжуд бўлгандагина, овқатланишни ташкил этишда фойдаланиш лозим.

Таълим муассасалари ошхоналарида кислородли коктейллар сотиш мумкин эмас.

Буйрак, жигар, ўт йўллари ёки ошқозон-ичак ўткир касалликларини бошдан кечирган ҳамда сурункали хасталиклари бўлган ўқувчиларга парҳез овқатланиш ташкил этилади. Бундай овқатланиш тартибига муҳтож болалар нонушта ва тушликларини тайёрлашда маҳсулотларга махсус ишлов берилиши зарур.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер