Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчиларни саралаб олиш тартиби белгиланди

14:05 19 Октябр 2021 Жамият
275 0

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчиларни саралаб олиш тартиби белгиланди. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагоглар ҳар йили 1 июлдан 1 августга қадар қуйидаги икки босқичда саралаб олинади:

— биринчи босқичда ариза билан рўйхатдан ўтган ўқитувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (диплом бўйича мутахассислиги, малака тоифаси ҳамда таълим даражаси юқори бўлмаган мактабга боришининг асосий мақсади ва таълим сифатини ошириш бўйича истиқболдаги режаси) ўрганиб чиқилади;

— иккинчи босқичда босқичда ариза билан рўйхатдан ўтган ўқитувчилар касбий билим ва кўникмалари, педагогик маҳорати ҳамда психологик қобилияти йўналишида суҳбатдан ўтказилади.

Саралаш онлайн тарзда амалга оширилади.

Суҳбат учун саволлар Вазирлик томонидан тайёрланиб, саралаш эълон қилингандан камида бир ой аввал Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Ишчи гуруҳлар саралашнинг иккинчи босқичи якунлангач, бир кун муддатда ичида саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар рўйхатини шаклантириб, Вазирликка тақдим қилади ва улар тўғрисида маълумотларни электрон платформага киритади.

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабда дарс бериш учун мурожаат қилган ва саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар рўйхати ҳар йили 10 августга қадар Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?