Талабалар ва ўқувчилар темир йўл чипталарини кассаларга бориб алмаштириб олишлари мумкин

17:11 06 Январь 2022 Жамият
465 0

2021/2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди.

Шу боис темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди.

Ва асосийси, 2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

Чипталарни алмаштириш тизими 2022 йил 7 январь куни соат 00:01 дақиқадан фаолиятини бошлайди. Талабалар ва ўқувчилар чипталарини бемалол темир йўл кассаларига бориб алмаштириб олишлари мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер