Талабалар диққатига: ётоқхона учун ариза юбориш жараёнлари бошланди
Талабалар турар жойи учун ариза юбориш жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори билан тасдиқланган регламентга асосан 1 августдан бошлаб талабалар аризаларини my.gov.uz портали орқали юборишлари мумкин бўлади.
Регламентга мувофиқ дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади. Шундан сўнг, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида тақсимланади.
Маълум қилинишича, 1-курс талабалари учун ётоқхонанинг 55 — 65 фоизи, 2-курс талабалари учун 15 — 20 фоизи, 3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 — 25 фоизи ажратилади.
Аризалар қабули 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- «Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
- Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги узоқ йилдан бери ёпиқ турган назорат-ўтказиш пункти очилади
- Инновацион ишланмалар ва илғор технологиялар намойиши
- Инсоният янги рекордни қайд этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг