Талабага касаба уюшмалари стипендияси тайинланди

Фото: Халқ сўзи
Гулистон давлат педагогика институти талабаларидан бирига касаба уюшмалари стипендияси тайинланди. Стипендия республикада ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараварида белгиланди ва келгуси йилнинг январь ойидан бошлаб 6 ой муддатда ойма-ой тўланадиган бўлди.
Гап шундаки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қарорига мувофиқ ҳар йили таълим муассасалари ва касаба уюшмалари фаолиятида фаол иштирок этаётган, ўзлаштириш кўрсаткичи юқори бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга касаба уюшмалари стипендияси бериб борилмоқда. Федерациянинг Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан мазкур қарорга асосан ўтказилган танловда ана шундай фаол ва салоҳиятли талаба танлаб олинди.
Шунингдек, касаба уюшмаси тармоқ кенгашлари томонидан тавсия этилган, саломатлигини тиклашга эҳтиёжи бўлган ишловчи ёш ходимларнинг номзодлари ўрганиб чиқилиб, улардан икки нафарига санаторий йўлланмалари тақдим этилди.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Ўзбекистон Президентининг 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор муассасаларга ташрифи жараёнларидан «Халқ сўзи» мухбири фоторепортажи
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- АҚШ Ғарбни Украинага қирувчи самолётлар етказиб беришга чақирмоқда
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Европада бир вақтнинг ўзида ҳам грипп, ҳам коронавирусни юқтирган беморлар кўпаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг