Талаба дарди: "Қачонгача тадбирларда фон бўламиз?"

11:29 11 Март 2020 Жамият
1912 0

Иллюстратив фото

“Бугун соат 20:00да Зўр ТВда “Борига барака ” кўрсатуви бўлиб ўтади. Шунга гуруҳ талабаларининг ҳаммаси томошага бориши шарт.” Бунга ўхшаш хабарлар кўп қулоғимизга чалинади. Баъзида бу хабарлардан бироз ранжиймиз, чунки дарсдан кейинги бўш вақтимизга режалаштирилган ишлар бизни кутаётган бўлади-да. Аммо…

Бу ҳолат бошқа таълим муаассасаларида ҳам учраб туради. Биз-ку майли, ҳар холда келажакда эгаллайдиган касбимиз ҳам шуни тақозо қилади. Лекин бошқа, бу соҳага умуман алоқаси ва қизиқиши бўлмаган таълим даргоҳларида таҳсил олаётган талабаларнинг жалб қилиниши баъзида норозичиликларга сабаб бўлиши табиий. Бўляпти ҳам.
Тадбир, турли кўрсатувлар ҳамда шоуларда иштирок этиш яхши. Бу талабалар ҳамда ўқувчиларнинг фикрлаш доирасини ўстиришга, кун янгиликлари билан танишишга, одамлар билан муомала қилишга ўргатади. Аммо ёшларни ўзи қизиқмаган кўрсатув, шоуларга олиб бориб, фон қилиб қўйиш деворга гапирган билан баробар. Бундай юзаки иш билан кўзланган мақсадга эришиш қийин. Шу жумладан, ҳозирда шахсий телеканалларда эфирга узатилаётган кўрсатувларнинг баъзилари умуман ёшлар тарбиясига тўғри келмайди. Айниқса, мана шундай кўрсатувларга бориш қимматли вақтни арзон нарсаларга сарфлаш билан баробардир.

Муроджон РАҲМАТОВ,

ЎзЖОКУ талабаси

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?