Тахтакўпирда ишлаб чиқарилаётган ош тузи Германияга экспорт қилинмоқда

16:12 03 Апрель 2024 Иқтисодиёт
373 0

Фото: "Халқ сўзи"

Ғайрат Отажонов/«Халқ сўзи». Тахтакўпир Қорақалпоғистон Республикасининг шимолида жойлашган энг чекка туманлардан бири. Бу ер аҳолиси шу пайтгача чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланиб келган. Бугунги кунда туманда тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш ҳам ривожланяпти.

2020 йилда фаолиятини бошлаган «Good Salt Production» масъулияти чекланган жамияти ош тузи ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

— Ҳозирги кунда корхонамизда 25 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда, — дейди «Good Salt Production» раҳбарининг ўринбосари Серегул Ершаева. — Уч турдаги йодланган ош тузи ишлаб чиқараяммиз. 2022 йилда Германиянинг «Monolith Mitte GmbH» компанияси билан бир миллион евролик шартнома имзоланганди. Ҳозирги кунга қадар 131 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Корхонамизнинг йиллик қуввати 10 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Дастгоҳларни янгилаш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича амалий ишлар бошланган.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси маълумотига кўра, ҳозирги пайтда Тахтакўпирда деҳқон ва фермер хўжаликларини ҳисобга олмаганда жами 567 та тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер