Тайван раҳбари 1949 йилдан бери биринчи марта Хитойга ташриф буюрди

Фото: Reuters (2015 йил)
Тайваннинг собиқ президенти Ма Йинг-Жоу 1949 йилдан бери материк Хитойга ташриф буюрган Тайваннинг биринчи собиқ ва амалдаги раҳбари бўлди.
2008 — 2016 йилгача орол давлатининг президенти бўлган Ма Йинг-Жоу Хитойга сафар қилганидан жуда хурсанд ва у ерда талабалар билан суҳбатлашишини ва ота-боболарининг қабрларини зиёрат қилишини маълум қилди.
Сиёсатчи Нанкин, Ухан, Чанша, Чунсин ва Шанхай шаҳарларига боришни режалаштирган. Ма Йинг-Жоунинг ота-онаси Хитойнинг марказий Хунан провинциясида истиқомат қилган. Шу боис у Сянтан шаҳрида аждодлари хотирасига эҳтиром маросимини ўтказмоқчи.
Шунингдек, администрация собиқ раҳбари бир гуруҳ тайванлик талабалар билан биргаликда Синхай инқилоби (1911-1912) ва Японияга қарши қаршилик уруши (1931-1945) билан боғлиқ бўлган бир қанча жойларга ҳам ташриф буюради. Бундан ташқари, саёҳат давомида тайванлик талабалар ва материк Хитой университетлари талабалари ўртасида учрашув ташкил этилиши кўзда тутилган.
«Мен ҳам Тайван университетларидан талабаларни алмашиш дастурларида қатнашиш учун материкка юбораман», деди Ма ва бундай ҳаракатлар икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилашини қўшимча қилди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Тайван 1949 йилдан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Ўшанда Чан Кайши (1887-1975) бошчилигидаги Гоминдан қўшинларининг бир қисми Хитой фуқаролар урушида мағлубиятга учраб, бу ерга қочиб ўтган эди. Оролда коммунистлар ҳокимиятга келишидан олдин материкда мавжуд бўлган собиқ Хитой Республикаси байроғи ва бошқа атрибутлари сақланиб қолган.
Аввалроқ, Хитой раҳбари Си Цзинпин Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши биринчи сессиясининг ёпилиш маросимида Хитой Тайван билан бирлашиш жараёнини изчил олға силжитиш ниятида эканини маълум қилган эди.
«Ватанни бирлаштириш жараёнини изчил давом эттириш зарур», деганди ўшанда Цзинпин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг