Тайвань администрациясининг собиқ раҳбари биринчи марта Хитойга ташриф буюрмоқда

Фото: Reuters (2015 йил)
"The China Times" газетасининг ёзишича, Ма Йинг-Жоунинг сафари март ойи охири ва апрель ойи бошида бўлиб ўтади.
Тайвань администрациясининг собиқ раҳбари Ма Йинг-Жоу (2008 йилдан 2016 йилгача) жорий йилнинг 27 март — 7 апрель кунлари материк Хитойнинг бир қанча шаҳарларига ташриф буюради.
У 1949 йилдан бери бундай саёҳатни амалга ошираётган биринчи администрациясининг собиқ раҳбари бўлади, дея хабар бермоқда нашр.
Газетанинг ёзишича, сиёсатчи Нанкин, Ухань, Чанша, Чунцин ва Шанхай шаҳарларига боришни режалаштирган. Ма Йинг-Жоунинг ота-онаси Хитойнинг марказий Хунань провинциясида истиқомат қилган. Шу боис у Сянтан шаҳрида аждодлари хотирасига эҳтиром маросимини ўтказмоқчи.
Шунингдек, администрация собиқ раҳбари бир гуруҳ тайванлик талабалар билан биргаликда Синхай инқилоби (1911-1912) ва Японияга қарши қаршилик уруши (1931-1945) билан боғлиқ бўлган бир қанча жойларга ҳам ташриф буюради. Бундан ташқари, саёҳат давомида тайванлик талабалар ва материк Хитой университетлари талабалари ўртасида учрашув ташкил этилиши кўзда тутилган.
Ма Йинг-Жоу администрация раҳбари вақтида Тайвань ва материк Хитой ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштиришга ёрдам берган.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Тайвань 1949 йилдан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Ўшанда Чан Кайши (1887-1975) бошчилигидаги Гоминдан қўшинларининг бир қисми Хитой фуқаролар урушида мағлубиятга учраб, бу ерга қочиб ўтган эди. Оролда коммунистлар ҳокимиятга келишидан олдин материкда мавжуд бўлган собиқ Хитой Республикаси байроғи ва бошқа атрибутлари сақланиб қолган.
Пекин эса Тайванни Хитой Халқ Республикаси провинцияларидан бири деб билади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Наманган Халқаро фестиваль меҳмонларини 30 миллион туп гул ва чечаклар билан кутиб олади
- Хитой-Марказий Осиё саммити: Сиан меҳмонларни кутиб олишга тайёр
- 1 июндан бошлаб «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади
- Президент бокс финалини томоша қилди – Фоторепортаж
- Сиан шаҳрида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди
- Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг