Таэквондочиларимиз Озарбайжондан Римга йўл олишди
Жаҳон чемпионатини муваффақиятли якунлаган таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Боку шаҳридан Римга йўл олди. Ҳамюртларимиз Италия пойтахтида 9-11 июнь кунлари ўтказиладиган Гран-при мусобақасида иштирок этишади.
Регламентга кўра, Гран-при таснифидаги мусобақаларда жаҳон рейтингида кучли 32 таликдан жой олган спортчиларгина иштирок эта олади. Шу боис, мусобақада юқори рейтингда турган 7 нафар спортчимиз қатнашади. Гран-при мусобақаси Г-6 таснифидаги турнир бўлиб, унда ҳар бир вазн тоифасида ғолиб бўлган таэквондочилар Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси учун 60 рейтинг очкосига эга бўлишади. Терма жамоамиз Римда қуйидаги таркибда қатнашади:
-68 кг: Улуғбек Рашитов ва Нияз Пулатов
-80 кг: Шуҳрат Салаев ва Жасур Жайсунов
+80 кг: Никита Рафалович
-67 кг: Феруза Содиқова
+67 кг: Светлана Осипова.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг