Таэквондочиларимиз ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этишди

07:55 02 Сентябр 2023 Спорт
302 0

Босния ва Гертсеговинада таэквондо WТ бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин медални қўлга киритиб, тарихий натижа қайд этди.

Мусобақанинг сўнгги кунида бўйи 180 смгача бўлган спортчилар баҳсида барча рақибларини мағлуб этган Аҳаджон Мухторов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Қайд этиш жоиз, ўсмирларимиз шу пайтгача бир жаҳон чемпионатида 2 та олтин медалга сазовор бўлмаган. Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг илк кунида Исломбек Акчурин (-152 см) ҳам биринчи ўринни эгаллаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?