Таэквондочиларимиз Гран-при мусобақасини иккита медаль билан якунлашди

12:22 12 Июнь 2023 Спорт
653 0

Италиянинг Рим шаҳрида таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақаси ўз поёнига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва кумуш медалини қўлга киритди.

-68 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган Улуғбек Рашитов олтинга сазовор бўлган бўлса, Никита Рафалович +80 кг вазн тоифасида кумуш медаль билан тақдирланди.

Терма жамоамизнинг қолган аъзолари бу гал шоҳсупага кўтарила олмаган бўлсалар ҳам, Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун қимматли очколарни жамғаришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер