Таэквондочиларимиз Амман шаҳрига етиб боришди

22:29 15 Май 2021 Спорт
368 0

Хабарингиз бор, 21-22 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида осиёлик таэквондочилар ўртасида Токио-2020 учун лицензион турнир бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистондан 3 нафар (2 нафар қиз бола ва 1 нафар ўғил бола) иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Кеча, 14 май эрта тонгда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси аъзолари Тошкент-Дубай-Амман йўналиши бўйлаб Иорданияга жўнаб кетишганди. Дубайдан Амманга рейс 9 соатдан кейин бўлиши туфайли делегация аъзолари Дубайдаги меҳмонхонага жойлашишди ва маълум вақт давомида ҳордиқ чиқаришди. Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси томонидан спортчиларга барча шароитлар яратиб берилди.

Бугун тушда Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси Иордания пойтахти Амман шаҳрига етиб борди ва меҳмонхонага жойлашди. Спортчиларимиз мусобақага сўнгги тайёргарликни Амман шаҳрида олиб боришади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?