Тадқиқот: қалампир умрни узайтирадими?

13:18 23 Июль 2022 Дунё
2871 0

Хитойлик олимлар 7 йил давомида 30 ёшдан 79 ёшгача бўлган ярим миллион хитойлик ҳолатини кузатиб боришди. 

Кўнгиллилар икки гуруҳга бўлинди. Бири - ҳафтасига 3 марта аччиқ таом истеъмол қилган. Иккинчиси - аччиқ таом умуман истеъмол қилмаган. Натижада биринчи гуруҳда ўлим ҳолати иккинчи гуруҳга қараганда 14 % камроқ бўлган.

Қалампир таркибида махсус модда - капсаицин мавжуд. Капсаицин эндорфин - қувонч гормонлари ишлаб чиқаришни кучайтиради.

Бундан ташқари, капсаицин саратон ҳужайраларини ўлдиради. У митохондрияларни йўқ қилади, яъни саратон ҳужайраларини энергиядан маҳрум қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер