Тадқиқот хулосаси: Ҳомиладорлик пайтида қаҳвани кўп ичиш туғилажак болаларнинг ривожланишини секинлаштиради

20:57 06 Июль 2022 Дунё
789 0

Иллюстратив фото

Япониянинг Хоккайдо университети олимлари гуруҳи ҳомиладорлик даврида кўп миқдорда кофе ичиш болалар ривожланишида кечикиш хавфини оширишини аниқлади. 

Тадқиқот натижалари ҳақида батафсил "Early Human Development" журналида илмий мақола чоп этилди.

Қайд этилишича, ҳомиладорлик даврида қаҳвага қарамлик боланинг 12 ойликкача эмаклаш ва юриш қобилиятига таъсир қилади. Тадқиқотчилар 87 106 онанинг кофеин истеъмоли ҳақидаги маълумотларни ва олти ва 12 ойлик чақалоқларнинг ҳаракат кўникмаларини таққослаб чиқдилар. 

Хулосалар шуни кўрсатдики, кунига 300 мг.дан ортиқ кофеин истеъмол қилган оналарнинг болаларида 12 ойликдан кейин ҳаракат кўникмаларининг шаклланишида кечикиш хавфи 1,11 бараварга ошган. Аммо уларда олти ойлик даврида муаммолар кузатилмаган.

Шунга қарамай, олимлар олти ойлик чақалоқнинг ҳаракат кўникмаларини объектив баҳолаш жуда қийинлиги ҳақида таъкидлашмоқда. Шу боис бу борада кузатувларнинг мутлақ объективлиги ҳақида гапириш мумкин эмас. 

Шунга қарамай, мутахассислар ҳомиладор аёлларни кофеин истеъмолини имкон қадар чеклашга чақирадилар. Бундан ташқари, олимлар болалар улғайган сари ҳаракат кўникмаларининг ривожланишини кузатишни режалаштирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер