Тадқиқот хулосаси: Чой барча сабабларга кўра ўлим хавфини камайтиради

01:48 13 Сентябр 2022 Дунё
1403 0

Иллюстратив фото

Америкалик тадқиқотчилар чой истеъмол қилиш барча сабабларга кўра ўлим хавфининг камайтиришини аниқладилар.

Чой яна иккита машҳур ичимлик — қаҳва ва какао каби, кўплаб маданиятларга хосдир. Шунинг учун уларнинг хусусиятлари бўйича тадқиқотлар олимларни мунтазам қизиқтириб келади. Яқинда тадқиқотчилар чой ичиш юрак хасталиклари, инсульт ва деманс хавфини камайтириш билан боғлиқлигини аниқладилар

Чой таркиби антиоксидантларга бой бўлиб, улар эркин радикалларнинг таъсирини зарарсизлантирадиган ва ҳужайраларни йўқ қилишдан ҳимоя қилувчи моддалар мавжуд. Масалан, C ва Е витаминлари, шунингдек, полифеноллар шулар жумласига киради. Бундан ташқари, кўк чой қора чойга қараганда бир неча баравар кўп антиоксидантларни ўз ичига олади.

Тадқиқотлар якуни шуни кўрсатдики, қаҳва ва кўк чой ичиш барча сабабларга кўра ўлим хавфини камайтиради. Улар, айниқса, юрак-қон томир касалликларидан ўлим эҳтимолини камайтиради. Бироқ, қора чой билан бундай боғлиқлик ҳали ҳам аниқ эмас.

АҚШнинг Миллий саратон институти ходими Маки Ину-Чои бошчилигидаги америкалик тадқиқотчилар 2006 йилдан 2010 йилгача турмуш даражаси, овқатланиш одатлари ва касалликлари бўйича сўровларда қатнашган 40 дан 69 ёшгача бўлган 498 043 нафар Буюк Британия фуқароси маълумотларини ўрганишди. 

Сўровда уларнинг 85 фоизи чой ичишини таъкидлади. Уларнинг 29 фоизи кунига 2-3 стакан, 26 фоизи кунига 4-5 стакан, 12 фоизи кунига 6-7 стакан чой ичган.  Кунига 8 пиёладан кўпроқ чой ичганларда эса ортиқча вазн ва умумий саломатлик даражаси паст бўлган.

Кунига 2 дан 7 стакангача чой ичган одамларда ўлим хавфи энг паст даражани ташкил этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер