Тадбиркорнинг 420 млн сўмлик товарларини қўлга киритган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Яккасарой туманида тадбиркорнинг 420 млн сўмлик товарларини қўлга киритган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.Н. “A.F.” ва “G.M.” МЧЖлари раҳбарларига ҳар бирига ўзини гўёки ушбу жамият вакили деб таништириб, шу йўл билан уларнинг ишончига кириб, жамиятлар ўртасида қиймати 480 млн сўмлик тиббий воситаларини олди-сотдиси бўйича шартнома расмийлаштиришга эришиб, ушбу шартномага асосан “G.M.” МЧЖдан олинган 420 млн сўмлик тиббий воситаларни нақд пулга сотиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг