Тадбиркорлик лойиҳаларида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш – айни зарурат

17:13 06 Июль 2022 Жамият
295 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона политехника институтида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Марказий банкнинг Фарғона вилояти бош бошқармаси, «Ўзенергоинспекция» ҳудудий бўлими ҳамда «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ҳамкорлигида миллий иқтисодиётни ривожлантиришда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Тадбир доирасида электр энергияси истеъмолчилари учун қайта тикланувчи энергия ресурсларидан фойдаланиш лойиҳалари, қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ишлаб чиқарувчи ҳамда етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятига доир кўргазма ҳам ташкил этилди.

— Фарғона политехника институти олимлари билан ҳамкорликда яратилган муқобил энергия манбалари асосида ишловчи светафорлардан бугунги кунда вилоятимиз йўлларида кенг фойдаланилмоқда, — дейди фарғоналик тадбиркор Раҳматжон Эркабоев. — Айни пайтда институт олимлари билан бир неча инновацион ғоялар устида изланишларни давом эттиряпмиз. Тадбиркорлик лойиҳаларимизда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан 2030 йилга қадар мамлакатимиз миқёсида ишлаб чиқариладиган электр энергияси ҳажмининг солиштирма улушини 25 фоизгача бўлган қисмини қайта тикланувчи энергия манбалари орқали амалга ошириш талаби қўйилган бўлиб, ҳозирги кунда бу йўналишда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер