«Тадбиркорлик кодекси» — тадбиркор манфаатлари учун» мавзусида халқаро конференция ўтказилади

09:41 05 Сентябр 2022 Жамият
801 0

Фото: Архив сурат

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб муҳокамага жойлаштирилган.

Кодекс лойиҳаси юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни муҳокама қилиш, лойиҳани такомиллаштириш бўйича фикрлар алмашиш мақсадида вазирлик ташаббуси билан жорий йилнинг 7 сентябрида соат 10.00да «Тадбиркорлик кодекси» – тадбиркор манфаатлари учун» мавзусида халқаро конференция ташкил қилинмоқда.

Конференцияда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрaсияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, маҳаллий ва 10 га яқин халқаро ташкилотлар экспертлари, илмий ҳамжамият, ўрта ва йирик бизнес вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Конференция “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида онлайн ва офлайн режимда ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер