Тадбиркорларнинг ишончли ҳамкори "Ўзмиллийбанк" Денов филиали янги бинода иш бошлади

15:30 11 Ноябрь 2021 Жамият
254 0

Фото: "Халқ сўзи"

"Ўзмиллийбанк" Денов филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда молия муассасаси масъул раҳбарлари, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, "Ўзмиллийбанк" Денов филиали 1997 йилда иш бошлаган. Дастлаб 14 нафар ходим билан фаолиятини йўлга қўйган филиалда бугунга келиб элликдан ошиқ профессионал мутахассисдан иборат жамоа Денов, Олтинсой ва Сариосиё туманлар аҳолисига, хорижлик меҳмонлар ва инвесторларга ҳамда йирик тадбиркорлик субъектларига сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Бу ерда жами 64,8 минг нафар мижозга хизмат кўрсатилмоқда.

Мазкур филиал томонидан ажратилган кредитлар ҳисобидан Сурхондарё вилояти бўйлаб катта майдонларда интенсив боғлар, йирик сиғимли замонавий музлатгичлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари, умумий овқатланиш масканлари ташкил этилди. Охирги уч йилда банк томонидан 18 дан ошиқ йирик ишлаб чиқариш лойиҳалари молиялаштирилиши натижасида 1 минг 450 дан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Аҳоли ва мижозлар пластик карточкалар орқали қулай тўлов амалиётидан фойдаланиши учун жойларда 5 та банкомат, 2 та инфокиоска, 892 та савдо терминаллари дислокация қилинган.

Бундан ташқари аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида шаҳар ҳудудида битта валюта айирбошлаш ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 2 та автоматлаштирилган шохобчалар (банкомат) ўрнатилган.

Филиалда замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, мижозларнинг 74 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланади. Ҳисоб рақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, онлайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда ҳар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни қилиш, омонат расмийлаштириш, хорижий валюталарда конверсион амалиётлар, пул ўтказмалари шулар жумласидандир.

— Йигирма йилдан буён "Ўзмиллийбанк" хизматларидан фойдаланиб келамиз, — дейди Денов туманидаги "Афросиёб" савдо-ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Алижон Нарзуллаев. — Банкдан олинган молиявия кўмак асосида бир нечта самарали лойиҳаларни амалга оширдик. Корхонамиз дастлаб савдо хизмати кўрсатиш билан ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирда озиқ-овқат, консерва, сут ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариб, ички ва ташқи бозорда сотяпмиз.

Банкдан олинган 2,5 миллиард сўм кредит эвазига яқинда "Афросиёб" томонидан истироҳат боғи ва "Денов экобоғи" қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда бу масканларда деновликларга сифатли ва замонавий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Бундан ташқари "Шаҳбоз Абдулла" фермер хўжалигини ташкил этиб, банкнинг молиявий кўмаги билан 5 гектар майдонда интенсив усулда узумзор яратилди. Етиштирилган узум маҳсулотлари асосан экспортга чиқарилмоқда.

Денов тумани енгил саноат маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда боғдорчиликка ихтисослашган бўлиб, мазкур йўналишдаги кичик саноат зоналари вилоятнинг асосий драйвери қаторидан жой олган.

Бугунги кунда туман иқтисодий кўрсаткичларида хизматлар соҳасининг улуши ҳам жадал суръатларда ошиб бормоқда. Туманда 2 минг 658 та корхона айнан анънавий ва замонавий хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритмоқда.

Президентимизнинг 2021 йил июнь ойида Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлар ижроси доирасида Денов туманида иш бошлаган “Denov Tekstil Klaster” ип-калава ишлаб чиқариш фабрикасига "Ўзмиллийбанк" Денов филиали хизмат кўрсатмоқда.

Мазкур лойиҳа умумий қиймати 22,8 млн. долларга тенг ва Швейцария, Япония, Туркия технологиялари билан жиҳозланган корхона йилига 63 00 тонна ип-калава ишлаб чиқаради.

— Йигирма тўрт йил аввал биз тадбиркорлик фаолиятимизни "Ўзмиллийбанк" Денов филиали билан ҳамкорликда бошлаганмиз, — дейди “Denov Tekstil Klaster” таъсисчиси Камолиддин Саидов. — Фаолиятимиз йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Пахта экишдан то уни қайта ишлашгача юз фоиз ўзимизда кластер усулида йўлга қўйилган. Умуман, биз ўнга яқин лойиҳани муваффақиятли амалга оширишимизда ушбу банк кредити катта мадад бўлди. Жумладан, йилига 30 минг тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга ёғ ишлаб чиқариш корхонаси учун 6 миллион доллар, ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаси учун банкдан 12,5 милоион доллар миқдорида кредитлар ажратилди.

Кластер тасарруфида 7 минг 686 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, шундан 2 минг гектарида пахта етиштирилади. Бу йил пахта ҳосилдорлиги 50 центнерга етказилди. 300 гектар пахта майдонига сув тежамкор технологиялари ўрнатилди. Мана шундай самарадорликка эришишда “Ўзмиллийбанк”нинг ишончли ва кафолатли банк хизматлари ҳал қилувчи аҳамият касб этаётир.

- Корхоналаримизда 2 мингга яқин киши доимий иш билан банд, - дейди К. Саидов. - Келгуси йили кийим-кечак ишлаб чиқариш лойиҳамиз тўлиқ қувват билан ишга туширилади. Албатта, “Ўзмиллийбанк”нинг Денов филиали биз каби тадбиркорларнинг ишончли ҳамкорига айланиб, туманимизда савдо, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи корхоналар сони ортишида муҳим ўрин тутаётганини эътироф этиш керак.

Давлатимиз раҳбарининг "2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида"ги қарорига биноан бунёд этилган “Ўзмиллийбанк”нинг янги биноси кўркамлиги ва ҳашамати, энг асосийси, замонавий қулайликларга эгалиги билан барчага манзур бўлди.

Янги бинонинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболов иштирок этди.

Илҳом Раҳматов, "Халқ сўзи".
Реклама ҳуқуқи асосида

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?