Тадбиркорларнинг 112,7 млн сўмлик маҳсулотини қўлга киритган фирибгар қўлга олинди

11:22 24 Ноябрь 2020 Жамият
192 0

Тадбиркорларнинг 112,7 млн сўмлик маҳсулотини қўлга киритган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Д. бир нечта якка тартибдаги тадбиркорлар номидан юк хатлари ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш орқали “D.C.” МЧЖдан 112,7 млн сўмлик колбаса ва товуқ гўшти маҳсулотларини олишга эришиб, ушбу маҳсулотларни тадбиркорларга етказмасдан, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?