Тадбиркорлар учун божхонадаги баъзи чекловлар олиб ташланди
Жорий йил 1 июндан бошлаб “божхона омбори”, “бож олинмайдиган савдо дўкони” ҳамда “эркин омбор” фаолияти билан шуғулланишга рухсат этувчи лицензиялар амал қилиш муддати чекланмаган тарзда берила бошлади. Илгари бундай лицензиялар божхона органи томонидан чекланган муддат, яъни 5 йилга тақдим этилар эди...
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар иштирокида ўтказилган сайёр учрашувда шу ва бошқа янгиликлар хусусида атрофлича маълумот берилди.
Президентимизнинг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларига кўра, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги бир неча турдаги рухсатномалар буткул бекор қилиниб, лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турлари бирлаштирилди. Баъзи рухсатномалар марказлашган тартибда эмас, балки ҳудудлар берилади. Жорий йил 1 июндан бошлаб божхона ишига тегишли қатор рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинди.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш имконига ҳам эга бўлишди.
Тадбирда тизимдаги коррупция ва тамагирлик ҳолатларига қарши курашишда жамоатчилик кўмаги зарурлиги ҳам алоҳида айтиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг