Тадбиркорлар паспортлари тузилмоқда

Президентимизнинг 2018 йил 26 июндаги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб давлат солиқ хизмати органлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўладиган кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчилар паспортлаштирилиши белгиланган.
Шундан келиб чиқиб,айни пайтда Давлат солиқ қўмитаси томонидан тажриба тариқасида тадбиркорлар паспортларини тузиш тадбирлари ўтказилмоқда. Бунда солиқ органлари ходимлари корхоналарнинг белгиланган манзилда жойлашгани, компания фаолияти тури ўрганилмоқда. Ходимлар сони кўрсатилган ҳисобот билан таққосланиб, ҳужжатсиз меҳнат қилаётган тадбиркорлар аниқланмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди,Давлат солиқ ҳамда божхона қўмиталари, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарда айтиб ўтилди.
Семинарда, шунингдек, Давлат божхона қўмитаси томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам маълумотлар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг