Тадбиркор маҳалла оқсоқоллари учун Нуронийлар маскани бунёд этди

14:22 20 Май 2024 Жамият
274 0

Фото: «Халқ сўзи»

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон туманидаги «Сулаймон» МФЙда «Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла» тамойили асосида кенг кўламли қурилиш – бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, маҳалла аҳли учун замонавий шароитлар муҳайё этилмоқда.

Эзгу ташаббус доирасида 450 га яқин хонадонлар таъмирланди. Кам таъминланган 3 та оилага янги уй қуриб берилди. 13 та ички кўча шағаллаштирилиб, пиёдалар йўлаги барпо этилди. 5,3 км узунликда янги электр тармоғи тортилди, 2 та янги трансформатор ўрнатилди ҳамда 1 таси таъмирланди. 4 та газ тақсимлаш пункти ва 6,6 км газ тармоғи таъмирдан чиқарилди. 2,6 км узунликда янги ичимлик суви тармоғи тортилиб, 1 та ичимлик суви қудуғи қазилди ҳамда 2 км узунликдаги ариқлар бетонланди.

Фото: «Халқ сўзи»

Маҳалладаги бўш турган майдонда «Book сafe» барпо этилди. Маҳалла марказида жойлашган эски бино капитал таъмирланиб, аҳолига хизмат кўрсатиш учун тиббиёт ва ижтимоий марказ хоналари ташкил этилди. Маҳалладаги мактабгача ёшдаги болалар учун 50 ўринли оилавий боғча ташкил этилди. Спортни кенг тарғиб этиш бўйича «Workaut» спорт майдончаси ва мини стадион қурилди.

— Эзгу ва хайрли ишлардан қувониб, раҳматли отамнинг армонга айланган орзусини амалга ошириш ташаббуси билан чиқдим, — дейди тадбиркор Мираҳмад Акбаров. — Шу тариқа маҳаллада тадбиркорлик фаолиятимиз даромади ҳисобидан барча қулайликларга эга Нуронийлар маскани барпо этдик.

Фото: «Халқ сўзи»

Нуронийлар масканининг фойдаланишга топшириш маросими «Уч авлод учрашуви» сифатида ташкил этилиб, унда маҳалладаги қувонарли янгиланиш ва ўзгаришлар эътироф этилди. Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?