Тадбиркор фойдасига 128 миллион сўм ундириладиган бўлди

17:55 24 Июль 2022 Жамият
517 0

“Entity” ХК (номи ўзгартирилган) давлат идорасидан шартнома бўйича тўловларни ундиришда муаммога дуч келганлиги сабабли Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, корхона ва Қашқадарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган ва унга мувофиқ Корхона томонидан белгиланган ишлар бажарилган бўлсада, тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Избоскан туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Қашқадарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармасидан Корхона фойдасига 128 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер