Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

04:53 02 Апрель 2024 Жамият
211 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлим томонидан ДХХ ва туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Мўминхўжа” МФЙ ҳудудидаги уйда яшовчи Р.С. тижорат мақсадида ташкил этган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 587,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Жомбой туман бўлим томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “T.” фермер хўжалигини норасмий бошқариб келган Н.И. фермер хўжалиги сув насосини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 260,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Учқўрғон туман бўлим томонидан “Учқўрғон тумангаз” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “D.S.” МЧЖ раҳбари Р.С. новвойхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига улаб, жами 135,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?