Табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

12:41 14 Февраль 2024 Жамият
245 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.Y.” МЧЖ раҳбари Д.Д. “Юқориқишлоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 118,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “N.X.” оилавий корхонаси таъсисчиси Х.Р. “Боғчаовул” МФЙда жойлашган паррандачилик фаолияти билан шуғулланувчи бинони ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 114,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ИИБ ва “Чинозтумангаз” таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Ачамайли” МФЙда яшовчи Н.Р. ўз уйида ташкил этган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 112,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “Юқори Қайнама” МФЙда яшовчи фуқаро А.Ш. яшаш хонадонида иссиқхона ташкил этиб, уни ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 104,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер