Табиат учун қилган ҳар бир ҳаракатимиз барқарор атроф-муҳитга эришиш йўлида муҳим ўрин тутади — Зироат Мирзиёева

Фото: Zamin Foundation
«Замин» фонди ва ЮНИСEФ томонидан Бутунжаҳон болалар кунига бағишлаб гибрид форматда «Болаларнинг соғлом атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш» мавзусида халқаро форум ўтказилди.
Форумда «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева нутқ сўзлади.
— Ўзбекистоннинг Болалар, ёшлар ҳамда иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳаракатлари тўғрисидаги декларацияга қўшилганини чин дилдан олқишлаймиз. Бу муҳим қадам, мамлакатимиз болаларнинг том маънода ҳаёти учун, ёрқин келажаги учун курашишга содиқлигининг белгиси. Соғлом сайёра, тоза ҳаво, хавфсиз муҳит. Айнан шулар болаларнинг воқелигига айланиши шарт.
Биз шунчаки қараб тура олмаймиз. Ҳар биримизнинг ҳиссамиз, табиат учун қилган ҳар бир ҳаракатимиз барқарор атроф-муҳитга эришиш йўлида муҳим ўрин тутади. Фақатгина биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва аниқ амалларимиз билан ушбу мақсадга эришишимиз мумкин, — деди Зироат Мирзиёева.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон МДҲ ҳудудида ушбу декларацияга қўшилган биринчи давлат бўлди.
Тадбирда БМТ агентликлари раҳбарлари, давлат тузилмалари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, хорижий жамоат фондлари, Ўзбекистондаги дипломатик корпус ва миллий муассасалар вакиллари иштирок этди.
Форум қонунчилик асосларини такомиллаштириш орқали экологик муаммо ва таҳдидларнинг олдини олиш бўйича глобал ва миллий миқёсда амалга оширилаётган ҳаракатлар юзасидан амалий фикр алмашиш учун самарали майдон бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг