«Свет» ўчганидан фойдаланиб банкоматга ўғирликка тушган шахс ушланди

Фото: Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси
2022 йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон ҳудудида электр таъминотида юзага келган узилишлардан фойдаланиб, банкоматга ўғриликка тушган фуқаро жиноят содир этаётган пайтда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси хабар берди.
25 январь куни тунги соат 20:10 лар атрофида Тошкент вилояти Янгийўл тумани қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан йўналиш бўйлаб хизмат олиб бораётган вақтида номаълум шахс, Янгийўл тумани Самарқанд кўчасида жойлашган «Давр банк» Олмазор филиалига қарашли банкоматни очишга уринаётганлиги аниқланиб, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ чақиртирилган. Ходимлар томонидан кўрилган тезкор чора-тадбир натижасида номаълум шахс воқеа жойида ушланиб, ўрнатилган тартибда Янгийўл тумани ИИО ФМБга топширилган.
Дастлабки суриштирув маълумотларига кўра, ушбу номаълум шахс Янгийўл туманида туғилган 22 ёшли фуқаро эканлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ, Хоразмда эркак меҳмонга келган уйида ўғирлик содир этган эди Шунингдек, Жиззахда ўз қайниси келинининг уйига ўғирликка тушганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Улуғ олимнинг инсоний фазилатлари
- Ўзбек ва беларусь киноижодкорлари томонидан «Осиё арслони» фильмининг суратга олиш ишлари бошланди
- Наманган мафтункор байрамга тайёрланмоқда
- Инсон — азиз, хотира — муқаддас
- Сув хўжалигининг қуйи бўғинлари такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистоннинг лимон экспорти камайган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг