Сувчи аёлларга эҳтиром кўрсатилди

Фото: Халқ сўзи
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги резолюцияси билан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида расман эълон қилинган ва бугунги кунда мазкур сана дунёнинг кўплаб давлатлари қатори мамлакатимизда ҳам кенг нишонланиб келинмоқда.
Мазкур байрам олдидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамкорлигида мамлакат миқёсида «Сув хўжалиги соҳасининг энг намунали фидойи аёл ходимаси» танлови ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли тумани ирригация бўлимида кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган Қизларгул Алламбергенова ҳам иштирок этди.
Эътирофлиси, танлов натижаларига кўра кегейлилик сувчи аёл Қизларгул опа ғолиб деб топилди.
Яширишнинг ҳожати йўқ, мироблик касбини танлаган, кун демай, тун демай, сув ёқалаб ишлайдиган аёллар сони кўп эмас. Кегейли тумани «Маданият» маҳалласида яшовчи Қизларгул опа эса, мана 36 йилдирки, ушбу касб билан шуғулланиб келмоқда. Турмуш ўртоғи билан икки ўғил ва бир қизни камолга етказган бу аёл бугун фарзандлари ва ўндан ортиқ неваралари ардоғида. У миробликни танлаганидан, шу касб орқали ўзгаларга ёрдами, жамиятга нафи текканидан фахрланади.
Маълумот учун, Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Қорақалпоғистондаги сув хўжалигининг барча тизим ташкилотларида тадбирлар ташкил этилиб, соҳада фаолият юритаётган хотин-қизлар учун республиканинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштирилди. Шунингдек, тадбирларда соҳада самарали меҳнат қилаётган опа-сингилларимизга эсдалик совғалари топширилиб, алоҳида эҳтиром кўрсатилди.
Ғ.Отажонов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг