Сув тошқини ва тупроқ кўчкиси одамлар ҳаётига зомин бўлди

15:48 23 Январь 2019 Дунё
2171 0

Фото: АР

Индонезиянинг Жанубий Сулавеси провинциясида сув тошқинлари ва тупроқ кўчкиси оқибатида олти киши ҳаётдан кўз юмди, 2,1 минг киши эвакуация қилинди. Сурункали ёмғир туфайли ушбу табиий офатлар келиб чиққан.

Гова округи энг катта талафотни кўрди, у ерда кўплаб уйлар сув остида қолди, йўллар ва кўприклар бузилиб кетди. Маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, камида ўн киши бедарак йўқолган.

Уларни қидириш учун ҳарбийлар ва дайверлар жалб этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?