Сув тошқини сабабли Поп йўлида транспортлар ҳаракати чекланди.

Жорий йилнинг 6 май куни соат 17:20 ларда сув тошқини оқибатида Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтган 4Р 112 «Фарғона ҳалка йўли» автомобиль йўлининг 10-17 километрлари оралиғида йўлнинг қатнов қисмига сув тошиб чиққан, 15-километри бўйлаб йўл чети асфальт қопламасини айрим жойларини кўчириб ташлаганлиги, йўл ёқаси айрим жойлари чўкиб кетганлиги ҳамда қатнов қисмини шағал, қоплаганлиги туфайли транспортлар ҳаракати чекланди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.
Ҳозирги вақтда ҳаракат Поп тумани ҳудудидан ўтган 4Р 112 «Фарғона ҳалка йўли» автомобиль йўлининг 36-километридаги «Ором» айланма ҳаракати орқали 4Р 215 Поп маркази 4Р 121, 4Р 126 автомобиль йўллари бўйлаб А 373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Садоқат» чорраҳаси кесишмаси орқали ташкил этилган.
Шунингдек, ҳозирда Поп тумани марказидан ўтган 4Р 215 автомобиль йўли орқали қўшимча заҳира йўли тайёрланмоқда, ушбу йўналишнинг узунлиги 38 километрни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Азиз Тошпўлатов Ички ишлар вазири бўлди
- Элдор Шомуродов «Рома» клубининг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
- ИИВ собиқ раҳбари Пўлат Бобожонов янги лавозимга тайинланди
- Навоийда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди
- Ўзбекистонда 8 июндан чиқиндидан қарздорлар электр учун тўлов қилолмайди
- «Тилимизга бефарқ бўлманг!» Атамалар комиссияси 30 та хорижий сўз учун ўзбекча муқобил таклиф қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг