Сув таъминотига ноқонуний уланишга кўз юмиш эвазига 8 млн талаб қилган муҳандис ушланди

11:07 24 Ноябрь 2020 Жамият
228 0

Сув таъминотига ноқонуний уланишга кўз юмиш эвазига пора талаб қилган муҳандис ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ўзсувтаъминот” АЖ таъсисчилигидаги “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ (давлат улуши мавжуд корхона) бош муҳандиси Р.Н., Беруний кўчасидаги 12 та хонадонни ноқонуний сув таъминотига уланганлиги бўйича катта миқдорда жаримага тортмаслик ва ушбу ноқонуний уланишларни қонуний тартибда ҳужжатлаштириб бериш эвазига фуқаро Х.Х.дан 8 млн сўм пора талаб қилиб, аввал келишилган пулдан 100 АҚШ долларини, кейинчалик қолган 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?