Сурхондарёнинг ичимлик сув таъминоти етиб бормаган ҳудудларидаги аҳолисига эндиликда махсус сув ташиш машиналари ёрдамида ичимлик суви етказиб берилади

22:25 23 Июль 2021 Жамият
122 0

Ўзбекистонда аҳолига ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида Хитой халқ республикасидан махсус сув ташиш машиналари олиб келинди.

“Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, компания томонидан Сурхондарё вилоятининг ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларни вақтинчалик ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 25 та "SHACMAN" русумли махсус автомашиналарининг тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу маросимда “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев ва Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболовлар иштирок этишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?