Сурхондарёлик аёл савдо дўконида танишини дўппослади

11:16 15 Сентябр 2021 Жамият
371 0

Жарқўрғон туманида 2 август куни соат 13.00ларда, туманнинг «Марказий Сурхон» маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўконида, шу маҳаллада яшовчи, Ж.Сайёра, туманнинг «Хўжақишлоқ» маҳалласида яшовчи, С.Муҳаббатни ўзаро жанжаллашиши оқибатида қўли билан дуч келган жойларига уриб, «ўртача оғирликда»ги шикаст етказган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

14 август куни Ж.Сайёрага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?