Сурхондарёдаги савдо мажмуасида портлаш содир бўлди

10:40 07 Декабрь 2021 Жамият
413 0

Сурхондарёдаги савдо мажмуасида чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди

2021 йил 7 декабрь куни соат 03:57да Денов шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли «Инденим» савдо мажмуаси биносида чақнаш содир бўлган. Чақнаш оқибатида савдо мажмуаси биноси деворлари қулаб тушган.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 04:02 воқеа жойига етиб бориб, содир бўлган ёнғинни соат 04:25 да ўчирган.

Чақнаш оқибатида 9 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Улар шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Ҳодиса жойига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилган.

Ҳукумат комиссияси таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киритилган.

30 дақиқа атрофида вайрона остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар ҳалок бўлган фуқаро аниқланган.

Мазкур ҳодиса сабаб ва оқибатларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси воқеа жойида иш олиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?