Сурхондарёда юк машинаси ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги туфайли ариққа чиқиб кетди

11:13 07 Декабрь 2021 Жамият
386 0

Ижтимоий тармоқларда юк машинаси ариққа тушиб кетгани акс этган видео тарқалди

Маълумотларга кўра, Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида 5 декабрь куни соат 11:00ларда юк машинаси кўприкдан ўтиб кетаётиб, ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги туфайли ариққа тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмади, ҳайдовчига ёрдам кўрсатилди ва ҳодиса оқибатлари бартараф этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчин тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?