Сурхондарёда Янги йил шукуҳи (Фоторепортаж)

Фото: "Халқ сўзи Online"
“Халқ сўзи Online”. Илҳом Раҳматов/Сурхондарё. Янги йил байрами барчага бирдек завқ улашувчи айёмдир. Шу кунларда Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам ана шу байрам шукуҳи ҳукмрон. Корхона, ташкилот, таълим ва тиббиёт муассасалари байрамона безатилган.

Термиз шаҳридаги Мустақиллик майдонида 35,5 метрлик улкан, салобатли арча ўрнатилиб, ранг-баранг ўйинчоқ ва чироқлар билан безатилган.

Байрам кунлари Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театри, қўғирчоқ театри, шунингдек, кўплаб бадиий жамоалар, фольклор-этнографик ансамбллари юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, обод турмуш манзаралари ҳамда одамлар онгу шууридаги туб ўзгаришлар, яратувчанлик, бунёдкорлик ишларини акс эттирган қизиқарли дастурларни намойиш этишиши кўзда тутилган.

Термиз шаҳридаги Марказий деҳқон бозори, Мустақиллик майдонига туташ Ат-Термизий кўчасидаги сайлгоҳ ва барча туманлар марказида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифатини янада юксалтириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳамда байрам совғаларини арзон нархларда етказиб бериш мақсадида таъминотчи корхона, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган.

“Савдо ярмаркасида байрам дастурхони тўкин-сочинлигини таъминловчи ноз-неъматлар арзонлаштирилган нархда савдо қўйилган. Байрамона безатилган кўча ва хиёбонлар баҳри дилингни очади. Ахир, байрам мана шундай муносиб тайёргарлик ва шоду-хуррамлик билан қаршиланиши керак-да”, дейди Термиз шаҳрида яшовчи Феруза Туропова.

Байрам арафасида ранго-ранг панно ва чироқлар билан безатилган Термиз шаҳри кўчалари нафақат шаҳарликларга балки меҳмонларга ҳам бир олам завқ-шавқ, кўтаринки кайфият улашмоқда. Одамлар қалбида фараҳбахш кунлар учун шукроналик ҳиссини ошириб, эзгу ниятларни уйғотмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг