Сурхондарёда ун маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

13:38 21 Сентябр 2022 Жамият
198 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Г.А.» МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Ж.С. ўзига ишониб топширилган 479,1 млн сўмлик ун маҳсулотини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Шеробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Г.А.» МЧЖга қарашли дўкон сотувчиси Г.М. ўзига ишониб топширилган 119,1 млн сўмлик ун маҳсулотини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер