Сурхондарёда табиий газ «ўғрилари» аниқланди

21:31 23 Ноябрь 2021 Жамият
655 0

Фото: Халқ сўзи

«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали ходимлари томонидан жорий йилнинг 20 ноябрь кунига қадар 68 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланган истеъмолчилар аниқланган. Натижада 72 млн. 988 минг сўмлик табиий газ зарари учун қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилиб, шундан 32 млн. 560 сўм табиий газ зарарини ундириш бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар судга тақдим этилди.

Навбатдаги рейд тадбирида Термиз шаҳар Дехотий кўчаси, 30-уйда яшовчи фуқаронинг хонадонида вақтинча ижарада турган бошқа бир фуқаро истеъмол қилинган табиий газдан мавжуд қарздорликни тўламасдан, белгиланган талабларга зид равишда табиий газдан фойдаланиб келаётгани аниқланди. Ўрганишларга кўра, хонадоннинг 7 млн. 395 минг сўм қарздорлиги аниқланиб, газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Мазкур кўча, 56-уйда яшовчи фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда, табиий газ қувурига резина шланги орқали ноқонуний уланиб олингани маълум бўлди. Бунинг эса, табиийки, хавфлилик даражаси юқори ва бу тарзда табиий газ истеъмолига ҳеч қачон йўл қўйилмайди. Хонадон 12 млн. 323 минг сўм қарздорлиги сабабли «Биллингаз» дастуридан ўчириб қўйилган бўлсада, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган. «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали ходимлари томонидан ҳар иккала ҳолат бўйича фуқароларга тегишли тушунчалар берилди. Уарнинг табиий газ тармоғидан фойдаланиши вақтинча чекланди.

Илҳом РАҲМАТОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?