Сурхондарёда сув ичишга келган морхўрлар фотоқопқонга муҳрланди

13:24 03 Октябр 2022 Жамият
308 0

Фото: Халқ сўзи

Морхўрлар бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур ҳисобланади. Шу боис бу тур ноёб ҳайвонлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Морхўрлар Ўзбекистонда Кўҳитанг, Бойсунтоғ, Боботоғ тизмаларида, шунингдек, Туркманистон, Тожикистон, Aфғонистон шимоли, Покистон, Ҳиндистон, Aфғонистон шарқида учрайди. Морхўрлар тоғларнинг тош-қояли ва сийрак арчазор ёнбағирларида яшайди.

1950-1970 йилларда морхўрлар кескин камайиб кетган, кейинчалик «Сурхон» давлат қўриқхонасида олиб борилган муҳофаза чоралари туфайли аста-секин барқарорлашди. Охирги саноқ натижаларига кўра, мазкур қўриқхона ҳудудида уларнинг сони 600 бошдан ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер