Сурхондарёда шампунь қутисига гиёҳванд моддани яшириб ўтмоқчи бўлган қўшни мамлакат фуқароси ушланди

15:57 20 Сентябр 2022 Жамият
333 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Сурхондарёда шампунь қутисига гиёҳванд моддани яшириб ўтмоқчи бўлган чет эллик фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Хабарда келтирилишича, Сурхондарё вилоятида жойлашган «Гулбаҳор» чегара божхона постига пиёда равишда кириб келган қўшни мамлакат фуқаросининг безовталаниши божхона ходимларининг диққатини тортган. Шундан сўнг, унга тегишли қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.

Қўл сумкаси ичидаги шампунь қутиси очиб кўрилганида, унинг ичида ўзига хос ўткир ҳидли, суюқ ёғсимон модда борлиги аниқланган. Экспертиза хулосасига кўра, соф оғирлиги 166,45 граммни ташкил қилувчи мазкур модда каннабис мойи бўлиб чиққан. У гиёҳвандлик воситалари туркумига киритилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер