Сурхондарёда округ сайлов комиссияларининг таркиби тасдиқланди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зебунисо Алимардонова бошқарган мажлисда халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан тавсия этилган округ сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари, котиби ва комиссиянинг олти-саккиз нафардан бошқа аъзоларидан иборат номзодларнинг таркиби таҳлил этилди.
Унга кўра, шаҳар ва туманлар бўйича 478 нафар аъзонинг 383 нафари аввалги сайловларда қатнашган бўлса, 95 нафар номзод илк маротаба иштирок этмоқда. Номзодларнинг 247 нафари халқ таълими, 17 нафари олий таълим тизими, 100 нафари бошқа давлат идоралари ва муассасалари, 51 нафари ўзини-ўзи бошқариш органлари, 29 нафари жамоат ташкилотлари ва 21 нафари бошқа нодавлат фаолият соҳаси вакиллари, 13 нафари нодавлат-нотижорат ташкилотлар ходимларидан иборат. Уларнинг 190 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.
Комиссия аъзолигига номзодларнинг 389 нафари олий, 86 нафари ўрта-махсус, 3 нафари ўрта маълумотли бўлиб, педагоглар 258, иқтисодчилар 59, муҳандислар 42, шифокорлар 33, ҳуқуқшунослар 7, журналистлар 3 ва бошқа касб эгалари 76 нафарни ташкил этади.
Видеоконференсалоқа шаклида ўтказилган мажлис якунида халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 50 та округ сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, комиссиялар аъзолари таркиби тасдиқланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 17 нафар профессор-ўқитувчига илмий унвон берилди
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Исроил ва Эрон низоси янги босқичга чиқди
- Сен етим эмассан: Одамийлик тимсолига айланган оила
- Президент янги қарор имзолади
- Президентнинг янги қарори эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг